Наманган тиббиёт коллежи тарихи.

 Ташкил топган йили: 1999 йил (1938 йилда ташкил этилган собик Наманган тиббиёт билим юртини кайта таъмирлаш йули билан).

 Наманган тиббиёт коллежининг эски бино

                                                                       

                  Наманган... 1938 йил. 

1938 йили Согликни саклаш халк комиссариатининг карори билан Наманганда хамширалар мактаби очилди. Директор И.Климанов бошчилигида 12 нафар укитувчи хамшира булиш истагини билдирган 123 нафар йигит кизларни уз багрига олди. Битта укув корпуси хамда ёнида кичик ётокхонаси билан таъминланган. Хусусий шахсдан уй сотиб олиниб, уни ётокхонага айлантирилди, укув корпусида 18 та синф очилди. Бирок машгулотлар учун жой етишмас эди, хатто айвон ва йулакларни кайта куриб, синфларга айлантирилди. Кутубхона очилди, унда 1020 та китоб бор эди, иккита от, арава ва бричка транспорт вазифасини бажариб турди.

Халк фаровонлиги ошган сайин медицина хамшираларини тайёрлаш шароитлари хам яхшилана борди. 1940 йилдан бошлаб укувчиларга бепул овкат бериладиган булди. Бундан ташкари, 1941 йилдан бошлаб укувчиларнинг 30 фоизига ойига 70 сумдан, аълочи укувчиларга эса 140 сумдан стипендия тулана бошланди.

1951 йили Хамширалар мактаби тиббиёт билим юртига айлантирилди. Билим юртида Мукаррам Гуламовна Ахмедова 20 йилдан зиёд директорлик вазифасида ишлади.

1960 йилда Наманган медицина билим юрти Андижон фельдшер-акушерлик мактаби билан бирлаштирилди. Бундан ташкари, мавжуд санитария-фельдшерлик булимларига медицина хамширалари ва фельдшерлик булимлари кушилди. Укувчилар сони 330 дан 1100 кишига етди.

Укувчиларнинг бундай микдори учун янги укув хоналари, лабораториялар керак эди. Партия органларининг ёрдами билан 1963 йилнинг июнида 600 кишига мулжалланган янги корпус бунёд  этилди.   Укувчилар  энди   мажлислар ва спорт заллари, лекторийга эга  булдилар. Билим юртини тамомлаб кетган кишилар, уруш ва мехнат ветеранлари,    илгор врачлар билан учрашувлар, ихтисосликлар буйича конкурслар, укилган китобларга доир мухокама  ва  савол-жавоблар, спорт мусобакалари   утказиб  туриш  билим юрти хаётининг ажралмас кисмидир.

1967 йилда мехнат билан даволайдиган «Пахтали кул» санаторийси базасида билим юртининг филиали очилди. Бу ерда мамлакатимизда биринчи марта санаторийда даво олаётган, сил касаллиги билан огриган беморлар орасидан медицина хамширалари тайёрлана бошланди. Шу санаторий ташкил топгандан буён мингдан зиёд медицина хамширалари етишиб чикди.

Республиканинг мутахассисларга булган ошиб бораётган эхтиёжларини кондириш максадида 1976 йилда тиббиёт билим юртининг асосий биносига кушимча килиб яна бир укув корпуси ва 300 кишига мулжалланган ётокхона курилди. Билим юртининг умумий майдони 12905 квадрат метрга етди. 1980 йилдан Инамова Карима Бойдедаевна тиббиёт билим юртига директорлик кила бошлади. 1986 йилда Наманган тиббиёт билим юртига Наманганлик олим профессор Эргаш Исабаевич Отаханов номи берилди. Билим юрти узининг ярим асрлик тарихида 20 минг нафар йигит ва кизларга урта тиббиёт маълумотини берди. Хар йили Узбекистоннинг турли областларидан ва бошка иттифокдош республикалардан келган карийб 2 минг ёшлар шу даргохда билим оладилар. Улар умумий ихтисосликдаги тиббиёт  хамшираси, болалар даволаш-профилактика муассасаси учун тиббиёт хамшираси, фельдшер-лаборантлар, фельдшерлар, акушерлар булиб етишиб чикиш учун урта мактабнинг саккизинчи ёки унинчи синфини тамомлагандан сунг шу илм масканига келадилар. Билим юртида унинчи синфни тамомлаб келган укувчилардан умумий ихтисосликдаги медицина хамшираларини тайёрлайдиган кечки булим очилган эди.

1991 йил Мустакиллик шарофати ва 1997 йил 29-августдаги Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 9-сессиясида кабул килинган «Таълим тугрисида»ги конундан келиб чикиб мамлакатимиздаги билим юртлари коллеж макомини ола бошлади.

1999 йил август ойида Наманган тиббиёт билим юрти хам Наманган тиббиёт коллежига айлантирилди. Коллежга Рахматулло Убайдуллаевич Мухитдинов директор этиб тайинланди. Бугунги кунда коллежнинг куркам ва шинам биноси шахар марказига курк багишлаб турибди. Коллеж укув биноси ва ётокхонасида узининг куркамгина ховлисида катта таъмирлаш ишлари олиб борилди. Укув моддий базаси мустахкамланди. Коллежда 2500 нафардан ортик укувчи Хамширалик, Акушерлик, Фармация, Лаборатория, Тиббий профилактика иши булимларида тахсил олишмокда. Хозирги пайтда 200 дан ортик штатли ва уриндош укитувчилар малакали мутахассислар тайёрлашда узларининг катта хиссаларини кушишмокда. Укитувчилар янги педагогик технологиялар асосида самарали дарс утиб, талабаларни билимларини бойитишга астойдил харакат килишмокда.

Хостинг от uCoz